Роналду “Ан-Наср” бўйича баёнот берди

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду жароҳатдан тикланганидан сўнг клубга қайтгани ҳақида пост жойлади.

Футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўз суратини жойлаб, шундай деб ёзди:

-“Қайтганимдан хурсандман! Ҳаммаси яхши кўринмоқда”.

Роналду Саудия Арабистони Про-лигасида “Ал-Фейха”га қарши ўйинда (3:1) жароҳат олган эди ва даволаниш учун оиласи билан Мадридга (Испания)  келган.

Жорий мавсумда 41 ёшли футболчи барча мусобақаларда 26 та ўйинда иштирок этиб, 22 та гол урди ва 4 та ассист қайл этди.

Саудия Арабистони чемпионатида 26 турдан сўнг “Ан-Наср” 67 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!