Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Роналду “Ан-Наср”га соврин олиб беролмайди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Бир ўзи ҳеч нарса қилолмас экан

“Ан-Наср” клуби Криштиану Роналду даҳшатли маош тўлаётган бўлса-да, португалиялик юлдуз жамоани муваффақиятларга етаклай олмаяпти.

Роналду риёдликлар жамоасида 2023 йилнинг январидан бери ўйнаб келмоқда. Португалиялик юлдуз ёрдамида “Ан-Наср” 3023 йилда фақатгина Араб мамлакатлар чемпионлари кубогида зафар қучган холос. Бироқ бу ўртоқлик турнири мақомидаги мусобақа ҳисобланади.

“Ан-Наср” Саудия Арабистони кубогининг чорак финалида “Ат-Таавун”га юқазиб қўйди. Роналду сўнгги дақиқаларда 11 метрлик белгидан гол ура олмади.

Ана шу мусобақани қўшиб ҳисобланганда “Ан-Наср” Роналдуни ўйнаётганидан бери саккизинчи турнирни тарк этди.

Криштиану ҳозирга қадар барча турнирларда 75 та учрашувда қатнашиб, 67 та гол ва 18 та ассист қайд этган. Лекин бу самарадорлик совринларни қўлга киритиш учун етарли бўлмаяпти.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ