Роналду ҳали “тўймади”!

  • 21 сентябрь, 09:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Криштиану Роналду етакчилигидаги “Ан-Наср” жамоаси Саудия Арабистони Профессионал лигасида янги мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлади.

Tecno

Чемпионатнинг учинчи турида “Ан-Наср” пойтахт дербисида “Ар-Риёд” жамоаси билан куч синашиб, рақибни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.  Голлардан иккитаси Криштиану Роналду ҳисобига ёзилди. Шу тариқа, 40 ёшли ҳужумчи ўзига тегишли катта рекордни бир ўйинда икки марта янгилади

Яъни, Роналду жаҳон футболида расмий баҳсларда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Криштиану бу гал 944 ва 945-голини урди.

Криштиану учрашувдан кейин Instagram саҳифасида фикрини ёзиб қолдирди.

- Учта ўйинда учта ғалаба. Биз кўпроғини хоҳлаймиз, - деди Роналду.

Криштиану Роналдунинг “Ан-Наср” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган. Кўпчиликни Роналду голларини сонини 1000 тага етказа олиш имконияти бор-йўқлиги қизиқтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!