Роналду: "Ҳеч қачон рекордлар ортидан қувмаганман"

“Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз натижалари ҳақида гапирди.

“Рекордлар? Уларнинг орқасидан ҳеч қачон қувмаганман. Аксинча, қайсидир учрашувда майдонга тушсам, эртаси куни қандайдир рекордни янгилаганим ҳақида хабар ўқийман. Аммо бу менинг ўйинимга салбий таъсир ўтказмайди.

Натижалар менга қўшимча мотивация беради ва одатдаги каби қаттиқ ишлашда давом этаман. Фаолиятим давомида жамоадошларим менга кўп ёрдам берган. Шу сабаб улардан жуда ҳам миннатдорман.

Ҳар доим гол уришни, "Манчестер Юнайтед" юқори ўринларни эгаллашини хоҳлайман. Агар хет-трикка эришсам, бу икки баравар ёқимли”, - дея португалиялик форварднинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Криштиану АПЛда 30 учрашувда майдонга тушиб, 18 гол муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!