Роналду: Мен аввалгидан зўрман!
Португалия терма жамоаси юлдузи Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”дан кетганидан кейин илк бор журналистларга ўз қарорини изоҳлаб берди.
Хабарингиз бор, португалиялик юлдузинг манчестерликлар билан шартномаси унинг Пирс Морганга берган интервьюсидан кейин бекор қилинган эди. Шундан сўнг, Роналду “Ан-Наср” билан 2,5 ярим йиллик шартнома имзолаб, ҳар мавсум учун 200 миллион евро маош оладиган бўлди.
- Ким сен томондалигини билиш учун баъзан айрим ҳолатларни бошдан кечиришга тўғри келади. Афсусланишга вақтим йўқ. Ҳаёт давом этади, бўлиб ўтган воқеа фойдамгами ёки зараримга бўлшидан қатъи назар, бу фаолиятимнинг бир бўлаги холос.
Тоғнинг чўққисига кўтарилганидан кейин пастда нималар бўлаётганини билмай қоларкансан. Ҳозир эса, тажрибам ошди ва мен учун нима муҳим эканини билиб олдим. Сўнгги бир неча ойда бошимга тушган нарсаларга илгари умуман дуч келмаганман. Ҳозир аввалгидан зўрман, - деди Роналду.
Роналду Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин фаолиятини якунлаши мумкинлиги айтилганди. Бироқ, Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи Роберо Мартинес уни 2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш турнирларига таклиф қилди.
Криштиану футбол тарихида ўз терма жамоаси учун энг кўп тўп киритган футболчи ҳисобланади. У португалияликлар таркибида 196 та учрашувда 118 та гол урган.
Фикрлар