Роналду Мессини Италия чемпионатига чақирди

“Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Барселона” етакчиси Лионелни Месси Италия чемпионатида кўришни истамоқда.

Мессини соғиняпсизми? Бўлиши мумкин, аммо менга чақирув йўллаш учун Италияга келиши керак. Мен бу ерда бахтлиман ва Турин ёқади. У Мадриддан кичикроқ ва фарқ қилади. Менда фаолиятимни давом эттириш учун бир қанча вариантлар бор эди, аммо “Ювентус”ни танладим. Мен ўтмишни унутмайман, аммо ҳозирги мақсадим ўз жамоам билан ғалаба қозониш, – дейди Роналду.