
Роналду Португалия - Испания учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди
Хабарингиз бор кеча ЖЧ-2018нинг “Б” гуруҳида Португалия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Голларга бой кечган учрашув 3:3 ҳисобида якунланди. Эътиборлиси, испанларнинг 3та голига Португалиядан Роналду ўз хет-триги билан жавоб бериб қўя қолди.
33 ёшида жаҳон чемпионатида 3та гол урган Роналду якунда Португалия – Испания учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Фикрлар