Роналду
Ads

Криштиану Роналду "Реал"нинг янги мавсум либосида ўтказган фотосессиясида иштирок этмаган ягона футболчи бўлди.

Бугун “қироллик клуби”нинг расмий сайтида жамоанинг келаси мавсум фойдаланадиган эпикировкалари сурати эълон қилинди. Бироқ, ушбу суратда фақатгина Роналдунинг сурати йўқлигини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи ЕЧЛ финалидан сўнг “Реал”дан кетиши ҳақида айтиб ўтган эди.