Роналду Салаҳга қарши ёхуд уларнинг қайд этган натижалари билан танишинг
Ads

Криштиану Роналду бу мавсумда рақбилар дарвозасини 50 марта ишғол қилди, Муҳаммад Салаҳ эса ундан ҳозирча иккита кам гол урган. UEFA расмий сайти мавсумни сермаҳсул ўтказган бу футболчилар ҳақида статистикаларни ва натижаларини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Киевдаги финал “Реал” учун кетма-кет учинчиси бўлса, “Ливерпуль” 2007 йилдан бери мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида илк марта иштирок этмоқда.

Криштиану Роналду бу мавсум УЕФА ЕЧЛда бешинчи марта ғолиб чиқиши мумкин. У финалга қадар терма жамоа ва клубдаги сўнгги 10 учрашувида 9та  гол урган. Финал дебютанти Муҳаммад Салаҳ эса Киевга сўнгги 10 ўйинда 8 гол билан бормоқда.

  • Роналду 2017/18 клуб ва терма жамоа сафида 50 та гол урди, Салаҳ эса 2 та кам гол урган. Роналду “Реал” ва Португалия терма жамоаси сафида 49 ўйин ўтказган, шулардан 31 тасида рақиблари дарвозасини ишғол қилган. Салаҳ эса “Ливерпуль” ва Миср терма жамоаси сафида 55 ўйинда майдонга тушиб, улардан 37 тасида майдонни голсиз тарк этмаган.
  • Салаҳ чемпионатда 32 гол уриб, бу билан Премьер-лигада янги рекорд ўрнатди. У Англиядаги илк мавсумда шундай натижа қайд этди.
  • Финал куни Салаҳ 25 ёшу 345 кунга тўлади. Худди шу ёшда Роналду (2011 йил 16 январда) ЕЧЛда 23 гол уришга муваффақ бўлган. Бу Салаҳнинг ҳозирги голларидан олтитага кўп дегани. Аммо ўша вақтда португалиялик футболчи турнирда 68 ўйин ўтказган бўлса, Салаҳ 37 та учрашувда майдонга тушган.

Роналду ва Салаҳ бу мавсум қайси вақтга гол урган?

Дақиқалар

Криштиану Роналду

Муҳаммад Салаҳ

1-10

2

3

11-20

5

4

21-30

4

5

31-40

4

5

41-45

4

6

Биринчи бўлим

19

23

46-55

9

4

56-65

6

6

66-75

0

4

76-85

11

8

86+

5

3

Иккинчи бўлим

31

25

Жами

50

48

ЕЧЛ-2017/18

Ўйинчи

Дақиқалар

Голлар

Голга дақиқа

Ёш

Бўй

Макс. тезлик

Криштиану Роналду

1080

15

72 

33

185 см

31 км/ч

Муҳаммад Салах

899

10

90

25

175 см

33 км/ч

Улар ЕЧЛ-2017/18 мавсумида қандай гол уришди?

Ўйинчи

Голлар (пен)

Чап

Ўнг

Бош билан

Зарбалар

Голга зарбалар

Аниқ узатмалар

Криштиану Роналду

15 (4)

3

10

2

79

5,27

81%

Муҳаммад Салах

10 (0)

9

1

0

41

4,10

76%

2017/18 мавсум ички аренада

Ўйинчи

Чемпионатдаги ўйинлар

Чемпионатдаги голлар (пен)

Кубок ўйинлари*

Кубоклардаги голлар*

Барча ўйинлар

Барча гол

Криштиану Роналду

27

26 (3)

1

1

28

27

Муҳаммад Салах

36

32 (1)

1

1

37

33

*Миллий суперкубок ва лига кубогини қўшган ҳолда

Уларнинг ЕЧЛдаги барча қайд этган натижалари

Ўйинчи

Ўйин

Гол

Битта ўйинда ўртача

ЕЧЛдаги рекорд

Криштиану Роналду

152

120

0,79

17 (2013/14)

Муҳаммад Салах

27

13

0,48

10 (2017/18)

Еврокубоклардаги статистикалари*

Ўйинчи

Ўйин

Гол

1 ўйинда ўртача

Криштиану Роналду

160

123

0,77

Муҳаммад Салах

65

22

0,34