Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.
Ўйин пойтахтдаги “Ал-Аввал Парк” стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Донатас Румшас ишлади. Учрашув 1:1 ҳисобида тугади.
37-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Муҳаммад Симакан ҳисобни очди. Агар мезбонлар шу ҳисобни ушлаб қолганида муддатидан аввал чемпионлигини қўлга киритар эди. Бироқ 90+8-дақиқада “Ан-Наср” дарвозабони Бенто ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
Саудия чемпионатида 33 та ўйиндан кейин “Ан-Наср” 83 очко жамғариб, биринчи ўринда бормоқда. Про-лига тугагунига қадар жамоа яна бир ўйин ўтказади. “Ал-Ҳилол” эса 32 та учрашувда 78 очко тўплаб, иккинчи поғонада жойлашган. Мавсум якунигача уларда яна икки ўйин қолган.
Агар охирги учрашувда “Ан-Наср” ғалаба қозонса, Криштиану Роналду бу жамоа сафидаги илк йирик совринига эга чиқади.

Фикрлар