Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Роналду янги соврин беришди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 1

Бу футболчи совринларга тўймайди

“Ан-Наср”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионатининг энг зўр тўпурари бўлгани учун “Олтин бутса” билан тақдирланди.

- “Ан-Наср” сардори Криштиану Роналду 2024-2025 йилги мавсум якунлари бўйича кетма-кет иккинчи маротаба “Олтин бутса”га лойиқ кўрилди.

Унга совринни “Ан-Наср”нинг собиқ сардори ва клуб тарихида энг кўп гол урган Мажид Абдулла топширди, - дейилади клубнинг расмий баёнотида.

40 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда Саудия Арабистони Профессионал лигасида 30 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 25 маротаба ишғол қилганди. 2023 йилдан бери “Ан-Наср”да тўп тепаётган юлдаз ёзда шартномасини 2027 йилнинг ярмигача узайтирди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ