Роналду
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду кеча СПАЛга (2:0) қарши кечган баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Бу эса унинг А Сериядаги 13-ўйинда киритган 9-голи бўлди. Бундан ташқари у ушбу учрашувларда жамоасининг 5та голига ассистентлик ҳам қилди.

Статистик маълумотларга қараганда 33 ёшли португалиялик футболчи “Ювентус”га келган сўнгги 50 йилдаги энг яхши дебютант бўлди. А Сериянинг дастлабки 13 турида “кекса синьора” сафида бунгача бу қадар муваффақия қозона олган футболчи Пьетро Анастаси эди. Маълумот учун, Анастаси “Юве” сафида 1968-1976 йилларда тўп сурган.

Қайд этиш лозимки, Роналду шу билан бирга А Серия тўпурари ҳисобланган “Женоа” форварди Кшиштоф Пентекка етиб олди.