Роналдуга янги харидор чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида кейинги клуб муҳокама мавзуси ҳисобланади. Сабаби, футболчининг "Ан-Наср" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган.
Роналдуни Саудия Арабистонининг бошқа бир клуби - "Ал-Ҳилол" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ушбу клубда Криштиану "Ан-Наср"дан фарқли ўлароқ, совринлар учун кўпроқ имкониятларга эга бўлади.
Яна бир сабаб "Ал-Ҳилол"нинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштироки бўлиши мумкин. Аввалроқ, ФИФА 2025 йил июнь ойи бошида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан очиладиган махсус трансфер ойнасини эълон қилган эди.
"Ал-Ҳилол" айнан шу даврда Роналду билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Клубга ёзда жамоани тарк этадиган Неймарнинг ўрнига Криштиану керак.
Фикрлар