Роналдунинг агенти Перес билан учрашиш учун Мадридга йўл олди
Ads

Кеча "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес билан учрашиш учун Мадридга йўл олди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра Мендешнинг Перес билан учрашуви бугун ёки эртага бўлиб ўтиши мумкин. Таъкидлаш керакки, бу учрашув “Реал”нинг таклифи билан ташкил этилмоқда.

Маълумотларга қараганда ушбу учрашув давомида 33 ёшли португалиялик футболчининг Мадриддаги келажаги муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роналдунинг “Ювентус”га ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.