Роналдунинг “Ан-Наср”даги совринсиз серияси давом этмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Криштиану Роналду “Ан-Наср” сафида яна бир совринни қўлдан чиқарди.

Саудия клуби Осиё Чемпионлар лигаси 2 турнири финалида Япониянинг “Гамба Осака” жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Португалиялик юлдуз 2023 йил қишида “Ан-Наср”га қўшилганидан бери клуб билан бирорта расмий соврин ютмади. Шу вақт давомида у 14 та турнирда ғолиб чиқиш имкониятини бой берди. Жумладан, Роналду Саудия чемпионати, Осиё Чемпионлар лигаси, Қирол кубоги ва Суперкубакда муваффақиятга эриша олмади.

Унинг “Ан-Наср”даги ягона соврини 2023 йилда қўлга киритилган Араб чемпионлари кубоги бўлиб, ушбу мусобақа расмий турнир сифатида тан олинмайди.

Маълумот учун, 21 май куни 41 ёшли ҳужумчи фаолиятидаги илк расмий совринни қўлга киритиши мумкин. Саудия Про лигасининг сўнгги тури олдидан “Ан-Наср” “Ал-Ҳилол”дан 2 очко олдинда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!