Роналдунинг “даҳшатли” рекорди ҳам ёрдам бермади

CHERY AUTO

Саудия Арабистони чемпионатида қаторасига ўнта ғалаба билан бошлаган “Ан-Наср” учун 2026 йил жуда оғир бошланди. Криштиану Роналду етакчилигидаги жамоа миллий чемпионатда қаторасига иккинчи бор мағлубиятга учради.

Tecno

Бу гал риёдликлар ўз мухлислари кўз ўнгида “Ал-Қодисия” футболчилари билан куч синашди. Иккинчи бўлимда рақиб жамоа кетма-кет иккита тўп киритиб, ҳисобда олдинга ўтиб олди.

Учрашувнинг 81-дақиқасида Криштиану Роналду пенальтини аниқ бажариб, ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди. Бироқ қолган дақиқаларида “Ан-Наср” мағлубиятдан қутила олмади.

Таъкидлаш жоизки, “Ан-Наср”нинг ягона жавоб тўпи Криштиану Роналду фаолиятидаги 958-гол сифатида қайд этилди.

Яқинда 41 ёшни қарши оладиган ҳужумчи шу тариқа энг кўп гол уриш бўйича ўзига тегишли катта рекордни яна янгилади. Жаҳон футбол жамоатчилиги Криштиану Роналду қачон 1000-голини уришини кутмоқда.

Таъкидлаш жоиз, бу мағлубиятдан кейин “Ан-Наср” чемпионат жадвалида 31 очко билан иккинчи ўринга тушиб қолди. “Ал-Қодисия” эса, очколари сонини 27 тага етказиб, тўртинчи поғонага жойлашди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!