Роналдунинг жамоаси “Реал” юлдузини ишга оляпти

Криштиану Роналду ўйнаётган “Ан-Наср” жамоаси ўз даврида “Реал”да порлаган машҳур ҳимоячи Фернандо Йеррога иш беришга қарор қилди.

Relevo нашрининг ёзишича, испаниялик мутахассис тез орада клубнинг спорт директори лавозимини эгаллайди.

Айни пайтда Фернандо Йерро Саудия Арабистонида бўлиб турибди ва тез орада ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиши кутилмоқда.

56 ёшли Йерро футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин Испания Қироллиги футбол федерацияси, Испаниянинг “Малага”, Мексиканинг “ Гвадалахара” клубларида спорт директори вазифасини бажарган.  Шунингдек, “Реал”да бош мураббий ёрдамчиси, “Реал Овьедо” ҳамда Испания терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!