Роналдунинг ортидан яна бир юлдуз жамоаси билан шартномани бекор қилмоқчи

“Лос-Анжелес” клуби ва Уэльс терма жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйл қишки трансфер ойнасида Америка клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, 33 ёшли футболчи шартномасида кўрсатилган махсус банддан фойдаланиб, “Лос-Анжелес” билан амалдаги келишувни муддатидан олдин бекор қилишга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, уэльслик футболчи “Лос-Анжелес” клубига жорий йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида Калифорния клуби таркибида жами 14 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Трансфермаркт портали Уэльс терма жамоаси сардорини 2 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!