Росеньор: "Асосийси — ғалаба, айниқса бундай рақибга қарши"

CHERY AUTO

"Челси" бош мураббийи Лиам Росеньор Англия Премьер лигасининг 22-тури доирасида "Брентфорд" устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўйинга баҳо берди.

Tecno

— Мен жуда хурсандман. Олдимизда ҳали кўп иш бор, аммо "Брентфорд"ни мағлуб этиш… Бу жуда кучли жамоа ва бекорга бешинчи ўринда бораётгани йўқ. Футболчиларнинг янги услубда ғалаба қозонишга бўлган интилишидан жуда мамнун бўлдим. Айрим пайтларда бу клубда энг муҳими — ғалабанинг ўзи.

Биз тўп билан жуда яхши ҳаракат қилдик ва сўнгги 8 ўйин ичида илк бор дарвозамизни дахлсиз сақлаб қолдик. Ғалаба қозониб юрадиган рақибни ютмоқчи бўлсангиз, жарима майдонида, бурчак тўпларида ва ён чизиқдан тўп ташлашда ишончли ҳимояланиш керак, — деди Росеньор "BBC"га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!