Росеньор: "Палмер бахтли эди, жамоа эса кучли кўринди"

"Челси" бош мураббийи Лиэм Росеньор АПЛ 25-турида "Вулверхэмптон" устидан қозонилган ғалаба (3:1) ҳақида фикр билдирди. Ушбу учрашувда Коул Палмер хет-трик қайд этди.

"Биринчи бўлим айнан шундай ўтишини кутасиз – сафар ўйини, юқори даража. Прессингимиз жуда яхши бўлди, тўп билан ўзаро ҳаракатларимиз эса ажойиб даражада эди. Биз ҳақиқатан ҳам кучли ўйин намойиш этдик.

Иккинчи бўлимда эса кўпроқ нарса кутгандим – стандартларимиз бироз пасайди. Шароит ҳам осон эмасди: майдон ҳолати ва ёмғир ҳар икки жамоа учун қийинчилик туғдирди. Шунга қарамай, сафардаги уч очкодан жуда-жуда мамнунман", – деди мураббий.

Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ учта гол урилгандан кейин ўйинни назоратга олиш ҳақида гапирар экан, Росеньор қуйидагиларни таъкидлади:

"Биз тўпни назорат қила бошладик, паслар бердик ва ҳужум позицияларини эгалладик. Шу пайтдан бошлаб жуда кучли жамоадек кўриндик.

Албатта, Коул учун хурсандман. Унинг кайфияти ҳақида кўп гап-сўзлар бўлди. Бугун у учта гол урди ва бахтли кўринди. Биринчи бўлимда яна кўпроқ гол уришимиз мумкин эди ва ўсишда давом этишимиз керак.

Ижобий жиҳатлар жуда кўп. Аммо мен доимо яхшилаш мумкин бўлган томонларга эътибор қаратишни хоҳлайман. Сешанба куни бизни кучли "Лидс"га қарши қийин ўйин кутмоқда.

Коул футбол ўйнашни яхши кўради. Мен эса уни ва бутун жамоани кузатишни яхши кўраман. Улар кайфиятда бўлса, барча ишни тўғри бажарса ва руҳий жиҳатдан тайёр бўлса – бу ажойиб жамоа. Коул эса, албатта, майдонда имкон қадар кўпроқ кўришни истайдиган футболчимиз. Унинг соғлом қолишига умид қиламан", – деди "Челси" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!