Ростовликларнинг бор умиди Шомуродовдан!

Бугун Россия премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган учрашувда “Ростов” сафарда “Рубин” меҳмони бўлади.

“Ростов” жорий мавсумда Чемпионлар лигасида қатнашиш имкониятини сақлаб қолиши учун Қозондан фақат ғалаба билан қайтиши шарт. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашуви ростовликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Ўша учрашувдаги голлардан бири Элдор Шомуродов ҳисобига ёзилган.

Бугунги ўйинда “Ростов” таркибида ҳимоячилардан Дмитрий Чистяков ва Алексей Козлов,  ярим ҳимоячилардан Роман Еременко ва Матиас Норманн жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Мухлислар “Ростов”нинг энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов айнан бугун голсиз сериясига чек қўйиб, қатор етакчи футболчилар майдонга туша олмайдиган ўйинда масъулиятни ўз зиммасига олишига ишонмоқда.

Ўйин Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshodbek Yuldashev
16/07/2020 14:44
Шу ўйин Элдорни жамоадаги тақдирини очиқледи