Ройс машғулотларга қўшилди


Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Марко Ройс ниҳоят жароҳатидан фориғ бўлиб, жамоасининг умумий машғулотларига қўшилди.

Sport1 нашри тарқатган хабарига кўра, Германия терма жамоаси футболчиси айни дамда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда ва Германия чемпионати 17-тур доирасида сафарда “Вердер” билан бўладиган ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.

Marko Reus

Мазкур баҳс 21 январь куни бўлиб ўтади. “Боруссия Д”  Бундеслига 16-туридан сўнг 27 очко билан мусобақа жадвалининг 6-ўрнида бормоқда. “Вердер” эса 16 очко билан 16-поғонада турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!