Рўзимбойнинг гаплари
Ads

Хабарингиз бор ҳозиргина Тошкентдаги “Миллий” стадионда Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Учрашув 2:0 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Эътиборли жиҳати, учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда наманганлик ишқибозлар “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжоновни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қила бошлашди. Бу хатто учрашувни жонли эфирда намойиш қилган “Спорт” телеканали трансляциясида ҳам эшитилиб турди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал интернетда “Навбаҳор” ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедовнинг Илҳом Мўминжонов ҳақида гапирган турли гап-сўзлари тарқалиб кетган ва бу катта муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Балким жамоа ишқибозлари ҳам айнан ушбу футболчининг гапирган гапларидан “илҳомланишиб” Илҳом Мўминжонов томонга “тош отишгандир”.

Эслатиб ўтамиз, Рўзимбой Аҳмедов “Навбаҳор”нинг сафардаги мағлубиятларида жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжоновни айбдор қилиб, уни ўйинларни сотишда ҳам айблаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Алек Алек
03/10/2018 22:27
ИЛХОМ КЕТ ИЛТИМОС ЙУКОЛ......
Алек Алек
03/10/2018 22:27
ИЛХОМ КЕТ ИЛТИМОС ЙУКОЛ......

Минбар

Барча блоглар