Рўзиқул Бердиев: Азиз Ғаниевнинг трансфери борасида тайинли бир гап йўқ

“Насаф” клуби ҳам Суперлигадаги танаффусдан фойдаланиб ўз қароргоҳида машғулотларини давом эттирмоқда. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бу борадаги режалари билан ўртоқлашди.

- Ёзги йиғинимизни 20 июндан бошлаганмиз. Машғулотларни асосан Қаршида олиб боряпмиз. 29 июнь куни Тошкентда “Металлург” билан назорат учрашувида қатнашамиз. Эртаси куни футболчиларимиз жисмоний тайёргарлик бўйича тест-синовларини топширишади. Шундан кейин йигитларга икки кунга дам берамиз ва чемпионат ўйини учун тайёргарликни давом эттирамиз, - деди Бердиев.

Шу ўринда бош мураббийдан таркибдаги ўзгаришлар ҳақида ҳам сўрадик. Чунки ҳозирги кунда “Насаф”ни тарк этаётган ўйинчилар ҳақида гап-сўзлар юрибди.

- Таркиб масаласига келсак, жамоамизни легионерлар тарк этишган. Ҳозирча айрим футболчиларимиз олимпия терма жамоамиз сафида Туркиядаги йиғинда иштирок этишяпти. Қолганлари ўзимизда. Ҳозирча сафимизда янги футболчилар йўқ.

- Азиз Ғаниев масаласига келсак, ҳозирча унга бирор-бир клуб жиддий таклиф билан чиқмаган. Шу боис бу футболчи борасида тайинли гап йўқ, - дея фикр билдирди, мураббий.

Шуҳратбек Жўраев таёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!