Руни: «Жуда афсуски, Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"дан кетди»

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» таркибини тарк этган Маркус Рэшфорд масаласи Уэйн Рунини ҳам бефарқ қолдирмади. Клуб афсонаси ҳисобланган собиқ ҳужумчи ёш тарбияланувчининг кетишини афсус билан қабул қилаётганини айтди.

 

Рунинг таъкидлашича, Манчестер академиясида ўсган Рэшфорд «Юнайтед» тарихида из қолдириш, ҳатто олдинги авлод юлдузларининг ютуқларини ҳам ортда қолдириш учун етарли сифат ва салоҳиятга эга эди.

 

Уэйн Руни ўзининг голлар бўйича рекорди ҳақида қайғурмаслигини билдирди. Унга кўра, ҳар қандай рекорд бир куни янгиланиши учун қўйилади. Шу маънода, янги рекордчи сифатида айнан Манчестерда туғилиб-ўсган, клуб тизимидан тўлиқ ўтган футболчини кўриш алоҳида рамзий аҳамиятга эга бўлар эди.

 

Шу билан бирга, Руни сўнгги йилларда Рэшфорднинг «Олд Траффорд»даги фаолияти осон кечмаганини тан олди. Барибир, у вингернинг маҳорат даражаси ва истеъдоди ҳеч қачон шубҳа остига қўйилмаганини урғулади.

 

«Рэшфорднинг “Манчестер Юнайтед”ни тарк этгани жуда афсусли», – дея Рунининг сўзларини келтиради ВВС.

 

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида хабар берилишича, Маркус Рэшфордга «Бавария» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!