Руни "Мидлсбро"га қарши майдонга тушолмайди
"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Уэйн Руни премьер-лиганинг навбатдаги 19-турида "Мидлсбро"га қарши учрашувда майдонга тушмайди.
Sky Sports нашрининг маълум қилишича 31 ёшли футболчининг "Сандерленд" (3:1)га қарши баҳсда машғулот пайтида сонидан олган жароҳати ҳали тўлиқ битмаган. Футболчи тикланиш жараёнини бошидан ўткизмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ва "Мидлсбро" жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.
Фикрлар