Руни миллий чемпионатлардаги 500-ўйинини ўтказди

Айни дамда АҚШнинг "Ди Си Юнайтед" клубида тўп сураётган ҳужумчи Уэйн Руни фаолияти давомида миллий чемпионатлардаги 500-ўйинини ўтказди. Бу ҳақда Opta нашри хабар бермоқда.

33 ёшли англиялик футболчининг юбилей ўйини МЛСнинг "Нью-Йорк Ред Буллс"га қарши ўйинида содир бўлди.

Маълумот учун, Руни шу кунгача "Ди Си Юнайтед" сафида 9, "Эвертон"да 98 ва "Манчестер Юнайтед" 393 марта чемпионат ўйинларида иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!