Рустам полвон бронза медаль учун курашади

 

Ҳиндистонда юнон-рум кураши бўйича давом этаётган Осиё чемпионатида 98 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқаётган Рустам Ассакалов бронза медалга даъвогарлик қилмоқда.

Дастлабки учрашувда япониялик Юта Нара устидан йирик ҳисобда зафар қучган ҳамюртимиз ярим финалда жанубий кореялик Сеунгжун Кимдан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Энди Рустам бронза медаль учун тожикистонлик Азизжон Зарипов билан беллашади.

Учрашув натижаларини SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг!

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!