Рустам Тўлаганов тўртинчи жангини ўтказди
Ahmadbek Eshmatov
Рио Олимпиадаси совриндори профессионал боксда ҳам мағлубиятсиз одимламоқда.
Рио Олимпиадаси совриндори, професcионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида ўз фаолиятини олиб бораётган Рустам Тўлаганов Москвада бўлаётган жанг кечасида рингга кўтарилди.
Тўлиқ 8 раунд давом этган тўқнашувда юртдошимиз Беби Берросал устидан очколар ҳисобида ғалабага эришди. Бу Тўлагановнинг професcионал боксдаub тўртинчи ғалабаси эди.
Бироз олдин яна бир ўзбекистонлик оғир вазн тоифасидаги боксчимиз Лазизбек Муллажонов ҳам ушбу жанг кечасида дебют жангини ўтказиб, чиройли тарзда рақибини мағлуб этганди.

Изоҳлар (0)