Сабина финалда ўйнади
Ads
Туркияда аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирнинг жуфтлик беллашувларида Сабина Шарипова финалда иштирок этди.
 
Мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган мусобақанинг жуфтлик беллашувларида россиялик Екатерина Яшина билан ҳамкорликда ўйнаган Сабина Шарипова финалда россиялик Анна Блинкова ва беларуслик Лидзия Марозава билан рақобатлашди.
 
Қарийб бир ярим соат давом этган учрашувнинг биринчи сетида Сабина ва Екатерина 6:4 ҳисобида зафар қучган бўлса-да, қолган сетларда рақиб томон устун келди - 3:6, 9:11.
 
Шу тариқа турнирнинг жуфтликлар ўртасидаги бош соврини Анна ва Лидзияга насиб қилди.