Сабина Шарипова бугун финал учрашувини ўтказади

Аёллар теннисида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Сабина Шарипова Қозоғистондаги турнирда иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Жуфтлик баҳсларида россиялик Екатерина Казионова билан тандем ҳосил қилган вакиламиз бугун ҳал қилувчи беллашувда Ноэль Сайденова ҳамда Дарья Мишина жуфтлигига қарши кортга чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан 12:00 да старт олиши режалаштирилган.

Шарипова-Казионова финал остонасида Гўзал Айнитдинова ва Жибек Куламбаева тандемини 6:2, 7:6(8:6), 10:7 ҳисобида мағлуб этганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар