Сабина Шарипова яккаликда чорак, жуфтликда ярим финалга чиқди!

Теннис бўйича аёллар ўртасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган Сабина Шарипова Қозоқистондаги турнирда иштирок этмоқда.

Вакиламиз бугун нимчорак финал босқичидан ўрин олган беллашувда украиналик Любовь Костенкодан устун келиб, ўз юришини муваффақиятли давом эттиришга эришди. Энди Шариповага чорак финалда мезбонлар вакиласи Жибек Куламбаева рақибалик қилади.

Маълумот учун, Сабина Шарипова яккаликда 1-тартиб рақам остида сараланган.

Жуфтлик баҳсларида эса россиялик Екатерина Казионова билан тандем ҳосил қилган вакиламиз чорак финалда словакиялик теннисчилар жуфтлигини мағлубиятга учратди. 3 сет давом этган учрашув 4:6, 6:1, 10:5 ҳисоби билан якунланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар