Садио Мане учун мавсум тугадими?
“Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Садио Мане жорий мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
Сенегаллик футболчи “Эвертон”га қарши (3:1) ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Унинг ўрнига Дивок Ориги майдонга тушганди. The Guardian, The Telegraph, Daily Mail ва The Times нашрларининг таъкидлашича, “Ливерпуль” вакиллари футболчи оғир жароҳат олганидан хавфсирамоқда.
Мане яна бир бор тиббий кўрикдан ўтади ва ўшанда жароҳат қай даражада жиддий эканига аниқлик киритади. Баъзи маълумотларга кўра, тикланиш жараёни 2 ойгача вақт олиши мумкин.
Фикрлар