
Салоҳ АПЛда рекорд ўрнатди
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ айни дамда давом этаётган “Брайтон”га (3:0 иккинчи бўлим) қарши баҳсда ўз ҳисобига навбатдаги голни ёздириб қўйишга эришди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу гол 25 ёшли мисрлик футболчи учун премьер-лиганинг жорий мавсумидаги 32-гол бўлди ва у бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича янги рекорд ўрнатди.
Маълумот учун, бу борадаги аввалги энг яхши кўрсатгич Алан Ширер (1995/96), Криштиану Роналду (2007/08) ва Луис Суаресларга (2013/14) тегишли эди. Ушбу футболчилар АПЛнинг бир мавсумида ўз ҳисобларига 31тадан гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлишган.
Фикрлар