Санчес Венгер билан саломлашмади (видео)
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби машғулотларида кичик жанжал юзага келди. 

Гап шундаки, Алексис Санчес бош мураббий Арсен Венгер билан қўл бериб саломлашишни истамади. "Тўпчилар"нинг бир нечиа футболчилари бу ишни амалга ошираётган вақтда чилилик футболчи Венгернинг ёнидан узоқлашди.

Маълумот учун, Санчеснинг шартномаси ушбу мавсум якунида ўз поёнига етади.

Қуйида ушбу ҳолат акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.