Санчо фаолиятини «Краснодар»да давом эттириши мумкин
«Манчестер Юнайтед» собиқ яримҳимоячи Жедон Санчо ўз фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Metaratings.ru маълумотларига кўра, 26 ёшли футболчи «Краснодар» клуби билан музокара олиб бормоқда. Манбага кўра, Санчо Россия Премьер-лигасида ўйнаш вариантини жиддий кўриб чиқаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Жедон Санчо ўтган мавсум якунлангач «Манчестер Юнайтед»ни тарк этди ва ҳозирча эркин агент мақомига эга. Амалдаги қоидаларга мувофиқ, РПЛ клублари эркин агент бўлган футболчилар билан 25 сентябрга қадар шартнома имзолаш ҳуқуқига эга.
Англия терма жамоаси сафида Санчо 23 та ўйин ўтказган ва уларда 3 та гол урган.

Фикрлар