Сане узоқ муддатли шартнома истаяпти

Лерой Сане келажакда узоқ муддатли шартнома имзолаш ниятида. 

Унинг мюнхенлилар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган. 

"Sport1" хабарига кўра, футболчи ҳозир бор эътиборини ўйинга қаратган ва келажаги борасида фақат келаси ёзда бир қарорга келиши мумкин. 

Маълум бўлишича, немис "Бавария" ёки бошқа клуб билан 5 йиллик шартнома имзоламоқчи. Шу билан бирга, Сане маошини сезиларли даражада оширишни талаб қилмайди. У ҳозирда 19 миллион евро маош олади. Мюнхенликлар белгилаган лимит эса 25 миллион. 

Ҳозирча футболчи ва "Бавария" ўртасида музокаралар йўқ. Шундай бўлса-да, Сане жамоада ўзини қулай ҳис қилмоқда. Ҳаммаси шундай давом этса, шартномани узайтириш эҳтимоли анча юқори бўлади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!