Санжар австриялик тенгдошига ҳеч қандай имконият қолдирмади

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Санжар Файзиев Чехиянинг Пардубице шаҳри мезбонлик қиладиган “Brno Open” турнирида иштирок этмоқда. Куни  кеча ҳамюртимиз илк даврада Робин Станек(Чехия)ни 6:4, 7:5 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.

Санжар Чехиядаги турнирни ғалаба билан бошлади

Иккинчи босқичда 22 ёшли теннисчимизга австриялик Ненад Владушич билан баҳс юритди. 22  ёшли Ненадга қарши ўйинда Санжар 1 соат 14 дақиқа ичида рақибга бор-йўғи 6 та геймни бой берди ва 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирнинг чорак финалида ҳамюртимиз яна бир австриялик теннисчи – Деннис Новак билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!