"Сантос"да Пелега эҳтиром кўрсатилади

Бразилиянинг "Сантос" клуби яқин орада логотипини ўзгартириши мумкин. Афсонавий ҳужумчи Пеле шарафига герб қисмига тож қўшилади.

82 ёшли Пеле декабрь ойи бошидан бери касалхонада бўлиб турибди. Сўнгги кунларда унинг аҳволи оғирлашди, чунки саратон ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, буйрак ва юрак дисфункцияси туфайли интенсив даволаниш талаб қилинади.

Маълумот учун, Пеле футбол тарихида уч карра жаҳон чемпиони бўлган ягона шахс ҳисобланади. У 1958, 1962 ва 1970 йилларда жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Пеле ФИФА талқинига кўра 20-асрнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди, у фаолияти давомида 1279 та гол муаллифи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!