Сатпаев "Бёрнли"ни қутқара олмаяпти. Жамоа охирги ўринга тушди
Англиянинг «Бёрнли» клуби, таркибида Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаев ижара асосида ҳаракат қилаётганига қарамай, Чемпионшип-2026/27 мусобақасини омадсиз бошлади.
Беш турдан сўнг жамоа мусобақа жадвалида энг сўнгги — 24-ўринга тушиб қолди. Ҳисобида бор-йўғи икки очко бор. «Бёрнли» футболчилари «Вест Хэм» (2:2) ва «Мидлсбро» (1:1) билан бўлган учрашувларда дуранг қайд этди.
Қолган уч ўйинда эса «Вест Бромвич» (1:3), «Норвич» (1:4) ва «Бристоль Сити» (1:2) вакилларидан мағлубиятга учради. Кейинги турда Ники Хайен шогирдлари «Рексхэм»га қарши майдонга тушишади.
Дастан Сатпаевнинг «Бёрнли»даги шахсий кўрсаткичларига тўхталадиган бўлсак, у ҳозиргача тўрт ўйинда майдонга тушди, бироқ гол урмади ва голли пас ҳам бермади.
Бир мавсум ичида яна Англия Премьер-лигасига қайтишни мақсад қилган жамоа бу кетишда янада қуйига шўнғиши мумкин.

Фикрлар