Саудияликлар Мессини кутяпти

Саудия Арабистони лигаси техник директори Майкл Эменало “Интер Майами” юлдузи Лионель Мессининг бу мамлакатга келиши ҳақида фикр билдирди.

- Лионель Мессининг нега МЛСни танлагани менда жавоб йўқ масалалардан бири. Кейинги мавсумда Лео бизнинг лигага келадиган бўлса, уни кутиб олишдан бахтиёр бўлардик.

Агар у МЛСда қолишни ихтиёр этса ҳам, унинг учун хурсандмиз.

Саудия профессионал лигаси бу ерга келишни истаган ҳар қандай суперюлдуз учун очиқ, - деди Майкл Эменало.

Яқинда Лионель Месси ПСЖ билан шартномаси тугаганидан кейин фаолиятини давом эттириш учун Саудия Арабистони варианти ҳам бўлганини тан олган ва бу лигани мақтаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!