Саул Альварес ва Теренс Кроуфорд жанги қачон ўтказилиши маълум
Дунё бокс юлдузлари Саул "Канело" Альварес ва Теренс Кроуфорднинг жамоалари ўзаро жангни 2025 йилнинг сентябрида ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда "The Ring" ва "ESPN" хабар берди.
Тўқнашув АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида супер ўрта вазн тоифасида ўтказилади.
Маълумот учун, “Канело” камарини май ойи бошида ҳимоя қилиши кутилмоқда. Унинг ушбу баҳсдаги рақиби ҳали аниқланмаган, бироқ бу ҳозирда IBF камари эсоҳиби Уильям Скулл бўлиши мумкин.
Фикрлар