Кеча шунингдек УЕФА Европа лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Зенит” ҳамда “Селтик” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Петербургда кечган баҳс майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Шотландияда ўтказилган дастлабки учрашувда Бренден Рожерс жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Натижада эса “Зенит” мусобақанинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: