Серена Уильямс Нью-Йоркда қийналмоқда

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида "Премьера" туркумига кирувчи "Western & Southern Open" турнирининг иккинчи босқичи кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлмоқда.
 
Ушбу босқичда Серена Уильямс голландиялик Аранта Русни қарийб уч соатда 7:6, 3:6, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шу тариқа, мусобақанинг учинчи даврасига чиққан С.Уильямс энди грециялик Мария Саккарига қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!