Серена Уильямс ярим финалга чиқиб олди
Ads

Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган "US Open" турнирида чорак финал учрашувларига давом этмоқда.

Америка очиқ чемпионатининг мазкур босқичида мезбон теннисчи Серена Уильямс чехиялик Каролина Плишковага қарши ўйин ўтказди. Ушбу учрашувда Серена рақибини  6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб қилди.

Шу тариқа Уильямс "Катта дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг ярим финалида латвиялик Анастасия Севастова ёки, ҳамюрти Слоун Стивенсга қарши кортга чиқади