Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Сергеев "Персеполис"нинг Қатардаги йиғинига қўшилди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Ҳужумчи янги жамоасида машғулотларни бошлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Қатарда ташкил этилаётган "Персеполис" жамоасининг йиғин лагерига етиб борди ва расман жамоа сафига қўшилди.

Клубнинг расмий сайти маълум қилишича, Сергеев шартнома имзолаганидан сўнг, душанба куни кечқурун Қатарга йўл олган. У жамоа Қатарда жойлашган "Aspire" машғулот базасида мураббийлар штаби аъзоларига таништирилди.

Шундан сўнг, футболчи жамоанинг мавсум ўртасидаги тайёргарлик йиғинида иштирок этишни бошлайди. Игорь теҳронликлар мураббийлари раҳбарлигида ўзининг илк машғулотини ўтказади.

Айни пайтда "Персеполис" "Aspire" машғулот базасида мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу йиғин давомида жамоа жисмоний ҳолатни яхшилаш, ўйиндаги ўзаро тушуниш ва тактик тайёргарлик устида иш олиб боради

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ