Сериал тугади! Мбаппе ПСЖни тарк этмоқда

Ҳаммаси нимадан бошланган?

2017 йилда "Монако"да Килиан Мбаппе номли бир йигитча ЕЧЛдаги ажойиб ўйинлари билан гранд клубларининг эътиборини тортди. Қизиқишлар шу қадар эдики, курашга "Реал" ва ПСЖ қўшилди. Ўшанда француз ўз юртида қолишни танлаганини айтганди.

Mbappe: I felt that at PSG I would play more than in Madrid | MARCA in  EnglishОрадан йиллар ўтди ва ҳужумчи ёшлигида Мадрид жамоасига мухлислик қилгани ва Криштиану Роналду унинг кумири эканлиги маълум бўлди. 2021 йилда эса "Реал" жиддий таклиф билан чиқишга қарор қилади. Мбаппе "қаймоқранглилар" сафига бориб қўшилиши ҳақиқатга айланиб бораётган бир пайтда у ПСЖ билан шартномасини янгилади. Мбаппенинг Парижда қолишига пуллар сабаб бўлгани айтилиб келинади, лекин футболчи буни албатта инкор қилади. Агарда рақамларга эътибор қиладиган бўлсак, унинг маоши 3 баробарга ошди, энг катта ойлик оладиган футболчига айланди (ўша вақтга кўра). Шартнома 2+1 кўринишида тузилди, қўшимчасига катта бонуслар олган Килиан Мадрид томон йўл олмайдиган бўлади.

Kylian Mbappe: PSG forward signs new contract with Ligue 1 champions but  LaLiga is set to file complaint | Football News | Sky Sports

Сўнгги икки йил қандай ўтди?

Мбаппенинг яна бир катта орзуларидан бири бу ПСЖ билан Чемпионлар лигасини ютиш эди. 2021 йилда бунга жамоа жуда яқин келганини кўрган футболчи келаси сафар уни қўлга киритишига ишонгани учун ҳам қолишга рози бўлган. Аммо парижликлар 2021/22 мавсумда ярим финалдан, кейинги икки йил нимчорак финалдан турнирдаги юришини тўхтатди. Мбаппе мавзуси эса ҳар трансферлар ойнаси очилиши билан яна кўтариларди. Орада "Ливерпуль" номи ҳам тилга олинди, лекин ҳеч қайси клуб расмий таклиф билан чиққани йўқ. 2023 йилнинг ёз ойида ПСЖ раҳбарияти у билан яна шартномани узайтиришни истаб қолди ва Мбаппе билан боғланди. Ҳужумчи эса таклифни рад қилиб, ўзи атрофида яна миш-мишларни кўпайтирди. Мавсум олди турнега уни олиб кетишмади. Бу эса ҳужумчининг клубни тарк этиш эҳтимоли юқорилигини билдириб турарди, лекин Мбаппе сўзида турди, яъни Парижни эркин агент сифатида тарк этишни хоҳлади.

A 10-year contract!? Kylian Mbappe offered unbelievable €1bn deal as PSG  make huge effort to convince him to snub Real Madrid | Goal.com UK 

Якун?

Қишки трансферлар ойнасида Килиан борасида яна хабарлар чиқишни бошлади. Бу сафар мадридликларнинг ҳам хато қилиш нияти йўқ. Клуб ёзнинг ғамини қишда ейишни истади ва жиддий музокаралар бўлмасада, Мбаппега ўз қарорини тезроқ қабул қилишини сўрагани ҳақида миш-мишлар йўқ эмас. Мбаппе келажагини ҳал қилиб бўлган. У ёзда эркин агент сифатида ПСЖни тарк этади. Буни футболчи Носир Ал-Ҳелайфига маълум ҳам қилди.

Al-Khelaifi Plans to Take Over Contract Extension Talks With Mbappé

Бу сафар Мбаппега клуб томонидан ҳеч қандай босим ва рад қилиб бўлмас таклифлар тушмайди. Парижликлар ҳам ҳужумчини қўйиб юборишга тайёр ва альтернатив вариантларни кўриб чиқмоқда. Аммо раҳбарият хабарларни сизиб чиққанидан бироз хафа. Франция чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Нант"га қарши учрашувда Килиан асосий таркибга киритилмади ҳам, лекин у захирадан майдонга тушиб, жамоасининг ғалабасига ўзининг ҳиссасини қўшди. 

Nantes 0-2 PSG - Kylian Mbappe comes off bench to score penalty as PSG ease  past Nantes - Eurosport

Мбаппенинг кейинги манзили "Реал"?

"Мбаппенинг қаерга ўтаётганини ҳаммамиз билиб турибмиз", - деди "Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраима Конате. Аммо ҳали шартлар тўлиқ келишиб олингани борасида хабарлар йўқ. Ҳозирча Франция нашрлари асосан Мбаппениг "қаймоқранглилар" билан 2029 йилгача амал қиладиган шартнома тузишини маълум қилмоқда. Шунингдек, ҳужумчи "Реал"да 10-рақамни олишини ҳам таъкидлашмоқда. Бунинг учун Модрич жамоани тарк этиши, ёки бошқа рақамни танлаши керак. Фабрицио Романо Мадрид томони бу сафар 2021 йилникидан кам маош таклиф қилаётганини айтмоқда. Мбаппе агар таклифни қабул қилган тақдирда ҳам клубдаги энг кўп ойлик оладиган футболчи бўлмайди. 

Watch: Kylian Mbappe laughs at Tom Holland asking him to join Spurs -  Planet Football

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!