“Севилья” рахбарияти нима учун Серхио Рамосни жазолашни сўрамоқда? (видео)
Хабарингиз бор кеча Испания кубогининг 1/8 финал жавоб учрашувида “Севилья” ўз майдонида Мадриднинг “Реал” клубини қабул қилди. Дастлабки учрашув “қироллик клуби”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Иккинчи учрашувда эса жангавор дуранг қайд этилди – 3:3.
“Севилья” клуби рахбарияти ўйиндаги пенальтидан киритилган голдан сўнг мадридликлар сардори Серхио Рамоснинг мухлисларга нисбатан қилган хатти-ҳаракатларини ноўрин деб баҳоламоқда ва Испания футбол федерациясидан ҳимоячини жазолашни сўраган. Андалусияликларнинг айтишича Рамоснинг қилган имо-ишоралари стадионга йиғилган оламонни тажовуз ва зўравонлик қилиш, уларни гижгижлашга қаратилган эди. Бундан ташқари “Севилья” учрашув якунланганидан сўнг Рамосга нисбатан ҳуштакбозлик қилишгани учун ўз мухлисларини ҳам қоралаган.
Фикрлар