Шаҳбоз Жўрабеков: "Навбаҳор"га ОЧЛ-2024да зафар қучиш мақсадида келдим"

Ортда қолган бир неча мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказган ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома имзолади. Шундан сўнг футболчи "лочинлар" матбуот хизмати учун қисқача интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

– Шаҳбоз, аввало “Навбаҳор”га хуш келибсиз? Жамоамиз сафига қўшилишингиз қандай юз берди?

"Аввало, ассалому алайкум. Табрик учун раҳмат. Мени “Навбаҳор”га жамоа бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян таклиф қилди. Ушбу мутахассисни яхши билганим боис, бу таклифни иккиланмай қабул қилдим ва мана бугун жамоа билан шартнома имзоладим".

– Янги жамоангиз “Навбаҳор” борасида қандай маълумотга эгасиз?

"Албатта, “Навбаҳор”ни жуда яхши биламан. Якунланган мавсумда жамоа чемпионатда яхши старт олди ва мавсум якунига қадар чемпионлик учун кураш олиб борди, шунингдек, Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам финалга қадар етиб борди. Бироқ ҳар икки мусобақада ҳам “Навбаҳор”га бир қадам қолганида бироз омад етишмади. Худо хоҳласа, янги мавсумда “Навбаҳор” билан Ўзбекистон Суперлигаcи, Ўзбекистон кубоги ҳамда Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) плей-офф баҳсларида муваффақиятли қатнашиб, жамоа сафида Ўзбекистон чемпионлиги ва кубогини қўлга киритишни ният қилганман.

Шунингдек, жамоа билан ОЧЛ плей-офф учрашувларини омадли якунлаб, гуруҳ босқичига йўл олиш, бир сўз билан айтганда, янги мавсумда “дубль”, 2024 йилги мавсумда эса ОЧЛда ҳам зафар қучиш, қисқасини айтганда, “Навбаҳор”га совринларни қўлга киритиш мақсадида келдим. Буни амалга ошириш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан".

- Жамоа мухлислари борасидаги фикрингиз...

"Футбол мухлислар учун ўйналади, албатта. “Навбаҳор” ишқибозларига эса таъриф ожиз. Улар нафақат юртимиз, балки, Марказий Осиёда ҳам энг фаол мухлислар саналади. Жамоага келишимда ушбу омил ҳам муҳим аҳамият касб этди. Янги мавсумда ишқибозларга қувонч улашиб, ғалабаларимиз билан уларни хурсанд қилишга интиламиз".

Шаҳбоз Жўрабеков – 1997 йил, 2 февралда Жиззах шаҳрида туғилган.
Футбол билан 6 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийи: Усмон Мухамедшин.
Амплуаси: ҳимоячи.
Жиззахдаги футбол мактаб-интернатида таҳсил олган.
2014-2022 йиллар давомида “Сўғдиёна” жамоасида ўйнаган.
Оилали.

“Навбаҳор” матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Yuldashev
22/12/2022 12:39
Ал Наср Роналду билан амалга оширмоқчи ОЧЛ ғолиблигини. Тушунган тушунди.