Шаҳобиддин Зоиров MTK Global билан шартнома имзолайди
Ads

MTK Global ҳаваскор боксда йирик натижаларга эришган 4 нафар осиёлик боксчи билан шартнома имзолашини маълум қилди.

Боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров 2016 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган. Ўшанда у WSB турнирида мағлубият нималигини билмай келаётган Робеси Рамирес ва Йоэл Финолни таслим қилган эди.

Шунингдек, ушбу ташкилот яна бир ўзбекитсонлик боксчи Хуршид Тожибоев билан шартнома имзолаган. Бу боксчи Олимпия ўйинларида чорак финалда ўз юришини тўхтатган.

MTK бундан ташқари қозоғистонлик Султан Заурбек ва Ажбенов Нуртасни ҳам ўз таркибига қўшиб олади.

MTK Global жаҳонда боксчиларни бошқарадиган йирик компаниялардан бири. Ҳозирда 120 нафардан ортиқ боксчи бу ерда ўсиб, тажриба тўпламоқда.